"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни республикада илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 17-22° илиқгача исийди, республиканинг шимолида ҳарорат 3-8° илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, баъзида эса очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 19-21° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.






