АсосийЖамият

Қибрайда 4,6 млн. кредит нақд пулда ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вило...

Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг  ижро варақасига асосан қарздор “VOSTOK ENERGIYA” МЧЖдан ундирувчи “Туркистон банк” ХАТБ фойдасига жами 4 640 000 000 сум кредит қарз ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннин 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.

Бундан ташқари, бўлим давлат ижрочиси томонидан, Қонуннинг 21,86-моддаларига асосан қарздор “VOSTOK ENERGIYA” МЧЖнинг ҳисоб рақамларига банд солинган ва инкассо топширикномаси хизмат кўрсатувчи банкга ижро қилишлик учун юборилган.

Шу билан бирга, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида, тегишли органларга Қонуннинг 21-моддасига асосан сўров хатлари юборилган. 

Бошқа янгиликлар