10-13-март кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Делегациялар ШҲТга Тожикистон Республикаси раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.
ШҲТнинг 2021-йилга мўлжалланган асосий тадбирлари режаси маъқулланди. Ҳужжат 150 дан ортиқ бандни ўз ичига олади ва Ташкилот доирасидаги кўп тармоқли ўзаро алоқаларнинг барча соҳаларини қамраб олади.
Шунингдек, 2021-йил сентябр ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Саммитида тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.