АсосийЖАМИЯТ

Хоразмдаги ҳаво ҳарорати минус 9 даражани кўрсатмоқда. Аммо авиақатновлар давом этмоқда(видео)

Хоразмда эсган кучли ва изғирин шамол бугун, 13 март тонгги соат 03:45 ларда қорни ҳа...

'Хоразмдаги ҳаво ҳарорати минус 9 даражани кўрсатмоқда. Аммо авиақатновлар давом этмоқда(видео)'ning rasmi

Хоразмда эсган кучли ва изғирин шамол бугун, 13 март тонгги соат 03:45 ларда қорни ҳам етаклаб келди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airpots” хабар бермоқда. 

Урганч халқаро аэропортида эса бу ҳолат парвозлар хавфсизлигини кучайтиришни тақазо этмоқда.  Махсус техникалар ёрдамида тинимсиз тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Пойтахтдан воҳага парвоз қилган HY 051 русумли ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 08:56да авиация хавфсизлигининг барча чораларини қўллаган ҳолда аэродромга муваффақиятли қўндирилди.

129 нафар йўловчи пандемия талаблари асосида эҳтиёткорлик билан кутиб олинди ва манзилларига кузатилди.

Парвозлар жадвалига кўра, самолёт соат 10:55да Фарғона халқаро аэропортига жўнаб кетади. Айни дақиқаларда 117 нафар йўловчи рўйхатдан ўтди.

Хоразмда ҳозир ҳаво ҳолати минус 9 ни кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар