АсосийSiyosat

Қирғизистон Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр — Галина Байтерек

'Қирғизистон Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр — Галина Байтерек'ning rasmi

Қирғизистон Ўзбекистонда жойлашган анклав ҳудуд — Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Тошкент шаҳрига ташрифи якунлари ҳақида эълон қилинган хабарда маълум қилди (бироз вақт ўтгач хабар Қирғизистон президенти сайтидан олиб ташланди, бироқ хабар АКИpress ахборот агентлиги томонидан тўлиқ эълон қилинди). Бу ҳақда Газета.уз хабар берди.

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳар икки томон ҳам ушбу ишларни кейинги уч ой ичида якунлаш кераклиги тўғрисида келишиб олишди. Давлат чегарасини қонуний рўйхатдан ўтказиш чегара ҳудудларда барқарорликни мустаҳкамлашга, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга имкон беради, дея таъкидлади у.

Галина Байтерекнинг маълум қилишича, яқин орада давлат чегарасидаги 7 та назорат пунктлари фаолияти тикланади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон юк ташиш масаласини ҳал қилишга ва агар керак бўлса, пунктларни ҳужжатларни сканерлаш учун тегишли ускуналар билан таъминлашга ваъда берган.

«Қирғизистон томони Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклавига транспорт ва ҳаво алоқасини очишга тайёр. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали бемалол ўтишлари мумкин. Ўз навбатида, Ўзбекистон Қирғизистонга шу вақтгача чегара ҳудуди аҳолиси ўртасида низо ва сиёсий зиддият бўлиб келган Ункар-Тоо ҳудудини беришга тайёр», — деди матбуот котиби.

Давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ қолган баҳсли масалаларни махсус комиссия ҳал қилади, дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар