АсосийJamiyat

Кучли шамол ва қор туфайли Навоийнинг айрим ҳудудлари "свет"сиз қолди, баъзи йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди

'Кучли шамол ва қор туфайли Навоийнинг айрим ҳудудлари "свет"сиз қолди, баъзи йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

12 мартдан 13 мартга ўтар кечаси Учқудуқ, Томди туманлари ва Зарафшон шаҳрида  кучли шамол эсиб, қор ёғди. 

Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича,  электр тармоқлари тизимида носозликлар келиб чиққан, айрим ҳудудларда аҳоли чироқсиз қолган.  

Айни пайтда электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юзага келган вақтинчалик узилишларни бартараф этиш ишлари кучайтирилган тартибда олиб бориляпти.

Вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғаётганлиги, шамол тезлиги 30-35 м/с гача кучайиб, йўлга сепилган қум ва туз аралашмаларини ҳам учириб юбораётганлиги, бунинг натижасида музламалар юзага келганлиги боис, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари ҳудудидан ўтган А379 автомобиль йўлининг 206-289 километрларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди 

Бошқа янгиликлар