АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар судлари раисларининг галдаги сайёр қабулида қайси муаммолар юзага қалқиб чиқди? (фото)

Бугун, 13 март куни Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент фили...

Бугун, 13 март куни Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган М.Улуғбек тумани фуқароларини қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Унда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари (жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси) Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари (фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси) Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари (иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси) Мақсуд Саидов ва фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг раислари ва судьялари қатнашди.

Шунингдек, туман сектор раҳбарлари: Мирзо Улуғбек туман ҳокими Ш.Иргашев (1-сектор раҳбари), туман прокурори Ф.Бобониёзов (2-сектор раҳбари), туман ИИБ А.Аҳмедов (3-сектор раҳбари) ҳам фуқароларнинг мурожаатларини ўрганишди.

Сайёр қабулда жами 56 нафар фуқаро иштирок этди ва 62 та масала юзасидан муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар кўриб чиқилди. Шундан, 21 та мурожаат қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди. 

23 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 11 та ариза эса назоратга олинди. 4 нафар фуқаро миннатдорлик хатларини ҳам қолдирди.  

Мурожаатлари тингланган фуқароларнинг:  

✅ 18 таси жиноят ишлари бўйича;  

✅ 32 таси фуқаролик ишлари бўйича;  

✅ 5 таси маъмурий ишлар бўйича;

✅ 1 та иқтисодий ишларга оид масалалар бўлди.  

Хусусан, никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик иши юзасидан амалий ёрдам сўраган, соғлигига етказилган зарар ва алимент ундириш, ноқонуний "прописка"да тургандарни рўйхатдан чиқариш, ота-оналик ҳуқуқларини бажармаётганлиги юзасидан судга берилган даъвони қисқа вақтда кўриб чиқиш, бузилган уй-жой ўрнига компенсация берилмаганидан норозилик шикояти, мерос гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб топиш каби қатор масалалар юзасидан  мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, муаммолари ижобий ҳал этилди, аризалари назоратга олинди.

Сайёр қабул давомида пробация ҳисобида турувчи назоратдаги 5 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди,  1 нафар маҳкум ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан енгилроқ жазо турига алмаштирилди. 

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга моддий кўмак ва ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

    Бошқа янгиликлар