АсосийSiyosat

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ўзбекистонлик ҳамкасбига қўл чўзмаганига изоҳ берди

'Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ўзбекистонлик ҳамкасбига қўл чўзмаганига изоҳ берди'ning rasmi

Ўзбекистон – Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзолангани ва ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Қирғизистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазири Алимкадир Бейшеналиев 11 март куни ҳужжатларни имзолаш маросимида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоевнинг қўлини сиқмади.

«Протоколга кўра фақат Келишувлар билан алмашиш керак эди. Барча вазирлар қўл беришмади, эҳтимол, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири бу ҳақда унутган. Мен унга бундай қилиш керакмаслигин айтдим ва қўл чўзмадим», — дея тушунтирди у.

Бошқа янгиликлар