Бу ҳақда «Спутник» Қирғиз Республикаси президенти матбуот котибининг Садир Жапаровни Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳисоботларига таяниб хабар бермоқда.
«Мудофаа вазирлиги орқали Ўзбекистон Қирғизистонга битта вертолётни бепул беради ва яна биттасини тиклаб беришга тайёр. Лекин айнан қайси вертолёт экани аниқ эмас», — дейди матбуот котиби. Шунингдек, ҳисоботда ҳарбий йўналишда ходимлар тайёрлаш масаласи, хусусан, қурол-яроғ йўналиши, учувчилар ва алоқачилар тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилаётгани маълум қилинган.






