Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-0, 10 КО) 13 март куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Рингда Қудратиллога пуэрто-риколик Хавьер Флорес (15-3, 13 КО) рақиблик қилди.
Жангнинг 8 раундида Қудратилло рақибини техник нокаутга учратди ва ўзининг муддатидан олдин қўлга киритган ғалабали жанглари сони 10тага етказиб олди.






