2021 йил 13 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80567 (+86) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Андижон вилоятида,
- 1 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Тошкент вилоятида,
- 77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 7 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
- Фарғона вилоятида 1 нафар,
- Тошкент вилоятида 16 нафар,
- Тошкент шаҳрида 74 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79242 (+97) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 703 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.