Жорий йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган "Бектемир" мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Холназаров, кинология хизмати ходими С.Мамбетов ва ППХ ходими У.Худойбердиевлар томонидан "Каптива" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган вақтда, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган А.Т. ходимларда шубҳа уйғотган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.
Холислар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчининг чўнтагидан целлофан пакетга солинган, гугурт қутиси ичида бўлган, яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида аниқланган модда ва ҳайдовчи А.Т. туман ИИО ФМБга топширилган.