Ижтимоий тармоқларда Хонқа тумани суди биносининг томи қулаганлиги юзасидан хабарлар тарқалди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам бугун эрталаб, кучли шамол натижасида Хонқа тумани Жиноят ишлари бўйича суди биносининг том қисми қулаб тушган.
" Ушбу содир бўлган воқеа натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодиса окибатлари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф қилинмоқда", дейилади баёнотдв.






