1

Талабаларнинг оммавий муштлашуви ҳақидаги хабар тафсилотлари очиқланди

ЖАМИЯТ 14.03.2021, 16:30
Теглар: Олий таълим
Талабаларнинг оммавий муштлашуви ҳақидаги хабар тафсилотлари очиқланди

Куни кеча Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамда Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари ўртасида оммавий муштлашув бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 13 март Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида пойтахтдаги 10 та хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаси жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий 16-Талабалар лигаси бўлиб ўтган.

Мусобақада Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети жамоаси ўзаро баҳс олиб борган. Ўйиннинг иккинчи тайми тугашига бир дақиқа қолганда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетган ва ўша вазиятда икки футболчи-талаба тортишиб қолган. Футболчиларининг ўзаро тортишувига трибунадаги мухлислар майдонга тушиб қўшилишган ва оқибатда тортишув кенгайган.  

Ҳакамлар томонидан ўйин тўхтатилиб, институт хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан талабаларни ажратган ва тинчлантирган. Тортишувда ҳеч бир талаба тан жароҳати олмаган. Ўйинчилар бир-биридан узр сўраб, ўзаро келишиб олган.

 Мазкур ҳолат акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Турли баҳс-мунозаралар жараёнида аслида талаба-ёшлар ўртасида бўлган ўзаро тортишув моҳиятидан узоқлашиб, оммани чалғитувчи нотўғри талқин, хато маълумотлар юзага келди.  

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ушбу ҳолат тезкорлик билан назоратга олиниб, унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди, мусобақани ўтказишга масъул бўлган раҳбар-ходимлар ҳамда иштирокчи-талабаларнинг ҳаракатига баҳо берилди.  

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган мутасаддилар ва талабаларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади.

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида муҳокама қилиниб, келгусида бу каби салбий ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши белгилаб олинди.

Шарҳлар

Андижон давлат чет тиллари институти қайта ташкил этилади

29.09.2021, 14:53

Андижонда бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев вилоятдаги таълим соҳасини кутаётган янгиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан маълум қилишича, 2010 йилда тугатиб юборилган...
Коронавирусга қарши вакцина олган сиртқи ёки кечки таълим шакли талабалари учун ҳам 10 фоизлик чегирма берилади

29.09.2021, 14:32

Аввалроқ, Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгилангани ҳақида хабар берган эдик. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, коронавирус инфекциясига қарши эмланган...
Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгиланди

29.09.2021, 13:58

2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам...
Ўзбекистонда ҳар йили ҳокимликлар 100 нафар, молиявий барқарор ОТМ 50 нафар хотин-қиз талабани бепул ўқитиши мумкин

20.09.2021, 18:25

Ҳукумат қарори (577-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1