Ижтимоий тармоқда "Қашқадарёда ЙПХ автомобили ёниб кетди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Ушбу ҳолат 2020 йилнинг 18 декабрь куни Қарши шаҳрида содир бўлган. Ёнғин бартараф этилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий саҳифасида маълумот берди.
ЙҲХББ айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларни вақт ва санасини аниқлаштирмасдан, бугун ёки яқин кунларда содир бўлгандек ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўрайди.