“EVOS” умумий овқатланиш шахобчасида келиб чиқди. ФВВнинг хабар беришича, ёнғин ўз вақтида бартараф этилди.
"Ҳодиса кеча соат 20:32да Шайхонтоҳур тумани кичик халқа йўли кўчаси 29-уйда жойлашган “EVOS” умумий овқатланиш шахобчасида содир бўлган. Маълум бўлишича, ёнғиндан шахобчанинг 10 кв.м майдони зарар кўрган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 20:32 да етиб бориб, 20:46 да тўлиқ бартараф этганлар. Ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ" дейилади хабарда.
Ёнғинни тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.






