АсосийJinoyat

Тошкент туманидаги 5 та мактабда таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилинди

'Тошкент туманидаги 5 та мактабда таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

“К.И.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва туман Халқ таълими бўлими қурилиш бўйича етакчи мутахассиси С.Т.лар тумандаги 5 та умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 321,6 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар