Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги боғчаларнинг бирида 13 март куни 2 нафар тарбиячида коронавирус аниқланланди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 15 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли мактабгача таълим ташкилоти иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. МТТда 13 март куни 2 та тарбияланувчи ва 2 та тарбиячида коронавирус аниқланган. «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддаси «ж» бандига асосан мактабгача таълим ташкилотининг ходимлари ва тарбияланувчилари 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилади.