АсосийЖАМИЯТ

Қўқон олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан “Қўқон...

'Қўқон олимпиадаси ғолиблари тақдирланди'ning rasmi

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан “Қўқон олимпиадаси” ғолиблари ва уларнинг ота-онаси билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашув иқтидорли ёшлар ҳамда улар эришган ютуқларини кенг тарғиб этиш ва шу орқали мамлакатимизда таълимга бўлган эътиборни янада кучайтиришни мақсад этган.

Учрашувда Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова  ҳамда Қўқон Университети ректори Шерзод Мустафоқулов сўзга чиқиб, ўқувчиларни ютуқлари билан табриклашди.

Шундан сўнг, 1-ўрин соҳиби Aсилбек Суннатовнинг отаси фарзандининг ғалабасидан хурсандлигини билдирди:  

-  Бугунги кун бизнинг оиламиз учун  эсда қоларли бўлди. Шуни таъкидлаб ўтишим лозимки, мен ветеренария ходимиман, рафиқам эса математика фани ўқитувчиси. Биздек оддий оила учун фарзандларимизнинг ушбу ютуғи улкан бахт.

Тадбир якунида ғолибларга ўз ютуқлари-автомобиллар тантанали равишда топширилди.

    Бошқа янгиликлар