АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтда карантин талаблари кучайтирилди. Бозорларда бугундан бошлаб...

Бугун, 2021 йил 15 март куни пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини...

'Пойтахтда карантин талаблари кучайтирилди. Бозорларда бугундан бошлаб...'ning rasmi

Бугун, 2021 йил 15 март куни пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев бошчилигида ўтказилган махсус йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Йиғилишда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётганлиги юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахбороти тингланди.

Шунингдек, мавжуд вазиятни назоратга олиш, шаҳримизнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Пойтахтимиз ҳудудида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда амалдаги карантин талаблари ва санитар-гигиена тартиб қоидаларига аҳоли томонидан тўлиқ риоя этилишини назоратга олиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, бозорлар ва савдо мажмуаларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши юзасидан  назорат кучайтирилди.

Жумладан, пойтахтимиздаги барча бозорлар ва савдо мажмуаларида  ҳудудларига кириш дарвозаларида бозор маъмурияти, санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Ўзбекистон миллий гвардияси ва ички ишлар ҳодимлари биргаликда ҳудудга кираётган аҳолини тиббий ниқобларда бўлиши назорат қилиб борилмоқда. Шунингдек, инфра қизил термометр (тепловизор)лар орқали ҳудудга кираётганларнинг иситмаси доимий ўлчаниб, қўллари антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. 

Бундан ташқари масъул идоралар ҳодимлари билан биргаликда бозорлар ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишлари амалга оширилиши йўлга қўйилди, сотувчилар тиббий ниқоблар ва қўлқопларда савдони амалга оширишлари ҳам назоратга олинди.  

    Бошқа янгиликлар