АсосийSiyosat

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Полша Миллий Aссамблеясининг вице-спикери билан учрашди

'Ташқи ишлар вазири ўринбосари Полша Миллий Aссамблеясининг вице-спикери билан учрашди'ning rasmi

16-март куни вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичида иштирок этиш учун Варшава шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Aсадов бошчилигидаги делегация Полша Республикаси Миллий Aссамблеясининг Сейми (қуйи палатаси) вице-спикери Пётр Згоржелски билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Полша парламентлараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Полша томонига мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳаётнинг барча жабҳаларини модернизация қилишга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш учун парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар. Шу нуқтайи назардан икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш механизмлари, шунингдек, қўшма тадбирлар самарадорлигини ошириш йўллари кўриб чиқилди.

Музокаралар чоғида умумий кун тартибининг бошқа масалалари бўйича фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар