АсосийЖАМИЯТ

Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси Юридик техникумда очиқ сайёр суд мажлиси ўтказди

Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси А.Сафаров томонидан Бухоро юридик техникумида тех...

'Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси Юридик техникумда очиқ сайёр суд мажлиси ўтказди'ning rasmi

Ромитан туманлараро иқтисодий суди раиси А.Сафаров томонидан Бухоро юридик техникумида техникум талабалари иштирокида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр суддан сўнг суд раиси талабалар билан ўзаро мулоқотда суд мажлисида кўрилган иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорини батафсил тушунтириб бериб, амалдаги қонунчилик асосида қандай асослар ва нима сабабларга кўра шундай ҳал қилув қарори чиқарилганлигини тушунтириб берди.

Сайёр суд мажлисида кўрилган иқтисодий иш бўйича даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритишда қандай процессуал нормаларга риоя этилганлиги, низони судгача ҳал этиш тартиб-таомилига риоя қилишда нималарга эътибор қаратилиши кераклиги, талабнома юбориш тартиби, даъво аризасини тузиш ва уни асослашда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, шартнома тузишда тарафлар қандай ҳолатларни эътиборга олишлари лозимлиги тўғрисида маълумот берилди.

Талабалар суд мажлиси жараёнининг бориши, суд мажлисида амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар ва уларни амалга ошириш тартиби тўғрисида саволлар билан мурожаат қилиб, уларга батафсил жавоб олдилар.

Очиқ мулоқот давомида талабаларга суд-ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, “Бир суд – бир инстанция” таомили ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда улар суд раисидан ўзларини қизиктирган бошқа саволларга ҳам жавоб олдилар.

Бошқа янгиликлар