Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида болалар овқатига гўшт солинмай уйга олиб кетилаётганлиги айтилган "Қачон бу "завхоз" ва "заведующий" боғча болаларининг гўштига тўяди?" номли видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳамда туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари бошланди. Бу ҳақда Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
"Суриштирув якунига етгач, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади.
Вилоят ҳокимлиги ушбу муаммога бефарқ бўлмай, ечими учун ҳаракат қилган ва уни ижтимоий тармоқларга олиб чиққан ходимага миннатдорчилик билдиради", - дейилган расмий хабарда.






