АсосийJamiyat

Турин политехника университетида янги ўқув бино фойдаланишга топширилди

'Турин политехника университетида янги ўқув бино фойдаланишга топширилди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида янгидан қуриб, фойдаланишга топширилган ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди. 

Ўқув биносининг очилиш маросимида янги бинодаги IT-лабораторияда шифокорлар фаолиятини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилаётган рентген тасвирларини сақлаш – PACS&Medical images viewer дастури меҳмонларда қизиқиш уйғотди.

Университет инкубация маркази жамоасига коронавирус билан чалинган беморларнинг МСКТ тасвирларини ягона платформада сақлаш бўйича фойдаланиш учун қулай, бошқарув панели содда ва ортиқча қоғозбозликни талаб этмайдиган янги платформа яратиш, лойиҳанинг бизнес режасини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Дастур бевосита шифокорлар иштирокида синовлардан муваффақиятли ўтса, амалиётга татбиқ этилиши таъкидланди.

Эндиликда талабалар янги ўқув бинода ўз йўналишлари бўйича пухта билим ва кўникмага эга бўлишади.

Бошқа янгиликлар