АсосийЖАМИЯТ

“Тахиатош ИЭС” АЖнинг асл мақсади очиқланди (фото)

Жорий йилнинг 17-март куни Энергетика вазирлиги томонидан Қорақалпоғистондаги “Тахиат...

'“Тахиатош ИЭС” АЖнинг асл мақсади очиқланди (фото)'ning rasmi

Жорий йилнинг 17-март куни Энергетика вазирлиги томонидан Қорақалпоғистондаги “Тахиатош” иссиқлик электр станциясида ташкил этилган 2 кунлик пресс турда юртимиз ҳамда хорижий ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлари иштирок этмоқда.Пресс турнинг биринчи куни “Электр энергетика соҳасини ОАВда ёритишнинг самарали механизмлари” мавзусидаги семинар-тренинг билан бошланди. 

Тренинг давомида “Тахиатош” иссиқлик электр станциясида 230-280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш” инвестицион лойиҳасининг амалга оширилиш босқичлари, электр энергия ишлаб чиқариш жараёни,  иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли ва узлуксиз электр ва иссиқлик энергияси етказиб бериш тизими, соҳани ОАВда ёритиш принциплари юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди. 

Ушбу лойиҳанинг мақсади, янги буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг яхшиланишини кўзда тутади. 

Шунингдек, лойиҳа замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилган. 

                                                                                                                                                                             Марям САТТОРОВА

                                                                                                                                                                           "Даракчи" мухбири

Бошқа янгиликлар