Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.
"Жорий йилнинг 18 март куни Ховос тумани "Сохибкор" МФЙ Гулобод кучаси 11-уйни (2 қаватли) том кисмининг 40 кв.м майдони кучли шамол таъсирида ерга тушган.
Воқеа жойига зудлик билан туман ФВБ ходимлари етиб бориб, ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришганлар.
Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган", — дейилади хабарда.



Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 30-январь куни соат тахминан 13:30ларда Ховос тумани Пахтакор маҳалласи Кўклам кўчасида жойлашган кўп қаватли (2-қаватли) уйнинг том қисмини қаттиқ шамол учириб юборганди. Маълум бўлишича, ушбу бинонинг том қисми 2019 йил ёз ойларида профнастил билан тўлиқ капитал таъмирланган бўлган.






