АсосийЖАМИЯТ

Наманганда ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юбориб, қочиб кетди (видео)

Жорий йилнинг 17 март кунига ўтар кечаси, Наманган вилояти Давлатобод туманида хизмат олиб...

'Наманганда ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юбориб, қочиб кетди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 март кунига ўтар кечаси, Наманган вилояти Давлатобод туманида хизмат олиб бораётган Йўл патруль хизматининг инспектори Солиев, Ласетти русумли автомабилни тўхтатган. Аммо ҳайдовчи тўхта ишорасига бўйсунмай, инспекторни уриб юбориб воқеа жойидан қочиб қолган. Бу ҳақда Наманган ИИБ хабар бермоқда. 

Бўлган воқеа ҳақида машина эгаси шундай дейди:

— Яқинда юрагимни даволаб шифохонадан чиққан эдим. Ўша куни машина бошқари келаётганда нафасим сиққани учун, рафиқамга мени шифокорга олиб бор деб, машина мошқарувини унга берган эдим. 

Инспекторни уриб юборган  машина эгасининг турмуш ўртоғи:

— Ўша куни рулни мен бошқараётгандим. Кутилмаганда йўлимга чиққан инспекторни кўриб қўрқиб кетганимдан, бошқарувни йўқотиб қўйдим. 

Автоҳалокат натижасида инспектор Солиев бош мияя жарроҳати билан шифохонада даволанмоқда. Ўнг аёқнинг сон қисми ҳам азият чеккан. 

Ҳозирда автомашина жарима майдонига олиб кетилган. 

    Бошқа янгиликлар