АсосийDunyo

БМТ Бош котиби дунё халқларини Наврўз билан табриклади

'БМТ Бош котиби дунё халқларини Наврўз билан табриклади'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш дунё халқларини Наврўз билан табриклади.

«Ҳар йили келадиган Наврўз янги ҳаётни англатади. Ўтган йили Наврўз глобал пандемиянинг биринчи кунларига тўғри келди. Бу йил Наврўз руҳи қайта тикланди. Байрам жамият ва авлодлар давомийлиги ўртасидаги кўприкдир», - деди БМТ Бош котиби видеомурожаатида.

Ташкилот раҳбарининг табриклари Пекин шаҳридаги ШҲТ Котибияти биносида Наврўз байрами арафасида намойиш этилган.

    Бошқа янгиликлар