АсосийJamiyat

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 42-ўринни эгаллади

'Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 42-ўринни эгаллади'ning rasmi

World Happiness Report — дунёнинг бахтли мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон 149 мамлакатни ўз ичига олган мазкур рейтингда 42-ўринга жойлашди.

Финляндия рейтингда тўртинчи бор етакчилик қилмоқда. Бахтли мамлакатлар юқори ўнталигидан шунингдек, Дания, Швейцария, Исландия, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Люксембург, Янги Зеландия ва Австрия жой олди. Қозоғистон 45-, Қирғизистон 67-, Тожикистон 78-, Туркманистон 97-ўринга жойлашди.

Рейтингнинг энг охирги ўринларини Руанда, Зимбабве ва Афғонистон эгаллади.

 

    Бошқа янгиликлар