1

Тошкент халқаро кинофестивали қачон ўтказилиши маълум бўлди

МАДАНИЯТ 20.03.2021, 09:44
Тошкент халқаро кинофестивали қачон ўтказилиши маълум бўлди

Кеча, 19 март куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида  Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш, Ўзбекистон кинематография академиясини ташкил этиш, “Киночилар уйи”ни барпо этиш каби масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда агентлик Ахборот хизмати. 

Унда Агентлик раҳбарияти, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси бошқаруви ва Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этишди.

Биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Прeзидeнтининг “Ипак йўли дурдонаси XIII Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, фестиваль жорий йилнинг сентябрь ойида  ўтказилиши режалаштирилмоқда.  

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 ноябрь куни “Ўзбекфильм” киностудиясига ташрифи давомида берган топшириқларига асосан ишлаб чиқилган.  

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон кинематография академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг лойиҳаси бўйича тақдимот бўлиб ўтди.  

Тақдимотдан сўнг кун тартибидан ўрин олган масалалар батафсил кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1