Кеча, 19 март куни соат 16:10да Тошкент вилояти Паркент тумани "Қуёшли" МФЙда очиқ майдонда жойлашган трансформатор подстанциясидаги мой махсулоти ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:27 етиб боришиб соат 16:35 ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб хавфни бартараф этиш чоралари кўрилган.
"Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ",–дейилади вазирлик ахборотида.






