АсосийJamiyat

Қашқадарёда юк машинаси билан тўқнашган «Nexia» ёниб кетди

'Қашқадарёда юк машинаси билан тўқнашган «Nexia» ёниб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 20 март куни соат 13:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида, ҳайдовчи Ж.О. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, ушбу кўчада, ўзидан олдинда, светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган, ҳайдовчи А.Т. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли ичимлик суви ташувчи махсус автомобилнинг орқа томонига тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг, зарб оқибатида "Нексия" автомобилида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати  хабар берди.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз",–дейилади ЙҲХББ хабарида.

Бошқа янгиликлар