АсосийЖАМИЯТ

Сеул шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган Марказий Осиё давлатлари кинофестивали бўлиб ўтмоқда

Шу кунлари Сеул шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган Марказий Осиё давлатлари кинофестивал...

'Сеул шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган Марказий Осиё давлатлари кинофестивали бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Шу кунлари Сеул шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган Марказий Осиё давлатлари кинофестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кинофестивал дастурига Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси,  «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва «Корея-Марказий Осиё» форуми ҳамкорлигида таниқли режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Рангсиз тушлар» миллий фильмининг намойиши ҳам киритилган.

Фильмда жазони ўташ муассасидан оиласи қайтган бош қаҳрамон Кашмиранинг жамиятда яна ўз ўрнини топиши йўлидаги ҳаракатлари ёритилган.

 «Рангсиз тушлар» бундан аввал Россия, Арманистон, Италия, Афғонистон ва Индонезияда бўлиб ўтган қатор кинофестивалларда ҳам намойиш этилган эди.

20 март куни ушбу фильм «Seoul Cinema» кинотеатрида тақдим этилди ва соҳа мутахассислари томонидан ижобий баҳоланди.

Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик режиссёрлар томонидан суратга олинган қатор фильмлар мазкур кинофестивалда мунтазам равишда қатнашиб, катта олқишларга сазовор бўлмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Жанубий кореялик таниқли кино таҳлилчи Ким Ши Сон «Youtube» ижтимоий тармоғидаги миллиондан ортиқ аудиторияни тўплаган саҳифасида «Рангсиз тушлар» фильмининг видеошарҳини эълон қилди. Натижада Жанубий кореялик томошабинлар орасида ушбу фильмга бўлган қизиқиш янада ошди.

Фильмнинг онлайн шаклдаги намойиши ушбу мамлакат кино ихлосмандларининг талабларини инобатга олган ҳолда жорий йил 3 апрелга қадар давом эттирилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар