1

Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларига киришди

СИЁСАТ 21.03.2021, 16:33
Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларига киришди

ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди — сайловга тайёргарлик жараёнлари бошланди. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун Халқ демократик партияси томонидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

ХДП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов кеча Самарқанд вилоятида, ўтган ҳафтада Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида шу масала бўйича дастлабки мулоқотларни ўтказди.

«Партия дастури кабинетда ўтириб ёзилиши керак эмас. У одамлар, партия аъзоларининг таклифлари асосида шакллантирилганда ҳаётий бўлади, халқимиз манфаатларига хизмат қилади», — дейилади партия ахборот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1