Ўзбекистонда илк бор Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида ижтимоий-нодавлат “AQLVOY” телеканали бугун, 22 март куни иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилди.
Кўпчилик, айниқса ота-оналарда янги очилаётган мазкур “AQLVOY” телеканали болалар учун мўлжалланган бошқа телеканаллардан нимаси билан фарқ қилади, деган савол туғилиши табиий, албатта.
Вазирлик мутасаддисининг сўзларига кўра, унда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, маънавий, аҳлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун тайёрланган махсус кўрсатувлар, Россия, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатлар студиялари томонидан яратилган энг сара анимацион сериал ва дастурлар намойиш этилади.






