АсосийЖАМИЯТ

Наманганда Наврўзга бағишланган мотопарад бўлиб ўтди

Наманган шаҳрида Наврўз айёмига бағишланган байрамона мотопарад бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наман...

'Наманганда Наврўзга бағишланган мотопарад бўлиб ўтди'ning rasmi

Наманган шаҳрида Наврўз айёмига бағишланган байрамона мотопарад бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилоят туризм ривожлантириш бошқармаси маълум қилди.

Мотопарад Наманган халқаро аэропорти ҳудудидан бошланди. Унинг иштирокчилари шаҳарнинг марказий кўчаларини босиб ўтиб, Бобур номли маданият ва истироҳат боғига етиб келишди. 

Байрамона парадда Намангандан ташқари, Тошкент, Андижон ва Қўқондан келган мотоҳаваскорлар иштирок этди. Ташкилотчиларга кўра, бугунги тадбирда 80 дан ортиқ мопед ва мотоцикллар саф тортди.  

Уларнинг эгалари Наманганда ўтказилаётган Наврўз байрами тадбирларида ҳам қатнашмоқда.

    Бошқа янгиликлар