Самарқанд тумани Гулобод маҳалласида 740 ўринли мактаб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Тумандаги ушбу 38-умумий ўрта таълим мактабининг очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Қайта қиёфада тикланган мазкур замонавий мактабнинг қурилиш-реконструкция ишларига 2 миллиард 480 миллион сўм маблағ сарфланди. Муассаса барча зарурий жиҳозлар билан таъминланди.







