Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2020 йилнинг 6 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида билдирилган фикрларга жавобан давлат раҳбари томонидан бу масалага эътибор бериш ва ечим топиш бўйича топшириқ берилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Наврўз айёми кунларида вазирлик марказий аппарати янги бинода иш бошлаган.
ССВ кўчиб ўтган Навоий кўчасидаги 4-уй янгидан таъмирланган, барча замонавий имкониятларга эга.









