Жорий йилнинг 22 март куни соат 09:50ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-143 “Фарғона-Қувасой” автомобиль йўлининг 1-километрида, И.Каримов ва Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1997 й.т. Р.Ф. бошқарувидаги “Cobalt” русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи 1968 й.т. Т.М. бошқарувида бўлган “МAN TGA 18480” русумли нефт ташувчи махсус юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Натижада, “Cobalt” русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Ф. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз",–дейилади ИИБ ахборотида.