АсосийJamiyat

Термиз шаҳар ҳокимиятида янги тайинлов амалга оширилди

'Термиз шаҳар ҳокимиятида янги тайинлов амалга оширилди'ning rasmi

Жўраев Бунёд Шониёязович – Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

Б.Жўраев 1983 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолияти давомида Термиз шаҳар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси, Термиз шаҳар ҳокимлиги умумий бўлими мудири, Термиз шаҳар “Ўрта Шарқ Замин” масъулияти чекланган жамияти раиси, Сурхондарё вилояти давлат архитектура-қурилиш назорат инспекцияси бош мутахассиси вазифаларида ишлаган.  

Мазкур тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар