Бугун, 23 март куни Туркия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи армия генерали Яшар Гулер раҳбарлигидаги Туркия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.
Ташриф аввалида Туркия делегацияси раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбарияти билан учрашди.

Туркия делегацияси вакиллари ташриф давомида Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриши, шунингдек, «Термиз» полигонида ўтказилаётган ўзбек—турк қўшма тактик ўқувларини кузатиши режалаштирилган.






