АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар судлари раислари Олмазор тумани фуқароларини қандай муаммолар қийнаётганини ўрганишди (фото)

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди р...

'Тошкент шаҳар судлари раислари Олмазор тумани фуқароларини қандай муаммолар қийнаётганини ўрганишди (фото)'ning rasmi

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов томонидан шу кунга қадар Янгиҳаёт ва Сирғали, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари фуқаролари учун оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. 

 

Бугун, 23 март санасида эса Тошкент шаҳар судлари раислари Олмазор тумани фуқароларини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Ёшлар марказида ўтган сайёр қабулда Олмазор тумани фуқароларининг муаммоларини аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг раислари, судьялари ҳамда туманлар секторлари раҳбарлари ҳам қатнашди. 

Сайёр қабулда жами 36 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг мурожаатлари асосида 41 та масала юзасидан муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар кўриб чиқилди. 

Шундан, 21 та мурожаат қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди. 15 нафар фуқарога эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 1 та мурожаат назоратга олинди. 

Мурожаатлари ижобий ҳал бўлган фуқаролар томонидан ҳатто 4 та миннатдорлик хатлари ҳам келиб тушди.

Мурожаатлари тингланган фуқароларнинг: 

  • 18 таси жиноят ишлари бўйича;
  • 10 таси фуқаролик ишлари бўйича;
  • 6 таси маъмурий ишлар;
  • 2 таси эса иқтисодий ишларга оид масалалар бўлди.

Сайёр қабулда уй-жой низоси, Олмазор туман ҳокимияти томонидан фарзандига уй-жой ажратилмаётганидан норози, алимент миқдорини камайтириш ва алимент ундириш, оталикни белгилаш, никоҳдан ажратиш, моддий зарар ундириш масалалари ва уйга киритиш “Ахил” маҳалла ҳудудида жойлашган бинони масжид қуриш учун туман ҳокимияти томонидан берилмаётганидан норозилик масаласида кўпроқ мурожаатлар бўлди.

    Бошқа янгиликлар