АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда тунда уй олдида турган "Ласетти" ёниб кетди (видео)

Жорий йилнинг 24 март куни соат 02:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчас...

'Тошкентда тунда уй олдида турган "Ласетти" ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 24 март куни соат 02:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган 70-уйнинг олди томонида тўхтаб турган, фуқаро М.М.га тегишли бўлган "Ласетти" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғиндан автомобилнинг маълум қисми зарарланган.

Ҳодиса юзасидан Яшнобод тумани ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар