Навоийда 31 ёшли аёл ўзи ва уч нафар қизини поезд тагига ташлади (видео)

ЖАМИЯТ 24.03.2021, 10:22
Навоийда 31 ёшли аёл ўзи ва уч нафар қизини поезд тагига ташлади (видео)

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги «Совунгар» маҳалласида яшовчи аёл ўзи ва уч нафар қизининг жонига суиқасд қилди. Айни пайтда суиқасд сабаблари аниқланмоқда, деб хабар бермоқда "Замон" информацион дастури.  

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан вилоятнинг Навбаҳор туманидаги «Совунгар» МФЙда яшовчи 31 ёшли аёл 2013, 2016 ҳамда 2018 йилда туғилган қиз фарзандларини Навоий шаҳридаги дам олиш масканига олиб борган ва улар билан сайр қилган. Бироқ дам олишдан қайтаётган аёл кутилмаган қарорга келган. Ва ўзи ва уч нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, жонига қасд қилган. Қизлар омон қолган, она эса вафот этган.

Воқеа содир бўлишидан олдин онасининг кутилмаган хатти-ҳаракатидан безовталанган 2013 йилда туғилган катта фарзанди унинг қўлидан чиқиб кетган.

Аёлнинг икки нафар қизи эса ўзининг қўлида қолган. Содир бўлган мудҳиш ҳолат туфайли 2016 йилда туғилган қиз бошидан тан жароҳати олган ва айни пайтда шифохонада. 2018 йилда туғилган қиз ҳам бахтли тасодиф туфайли омон қолган. Она эса шифохонага олиб кетилган ва олган оғир тан жароҳати туфайли ўша ерда вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1