АсосийЖАМИЯТ

Покистон билан фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

Покистон Ислом Республикаси билан фуқаро авиацияси соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик ал...

'Покистон билан фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади'ning rasmi

Покистон Ислом Республикаси билан фуқаро авиацияси соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясининг Покистонга ташрифи давомида мамлакат федерал авиация вазири Ғулом Сарвар Хон билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама этилди.  

Эслатиб ўтамиз, “COVID-19” пандемиясига қадар “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналишида ҳафтасига икки маротаба мунтазам қатновларни амалга ошириб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар