Бугун, 24-март куни "Урганч халқаро аэропорти" МЧЖ ВИП залида, аеропорт раҳбарияти ва "Turkish Airlines" авиакомпаниясининг вакиллари ўртасида янги авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокара ўтказилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати хабар қилди.

Учрашув аввалида аеропорт директори туризм соҳаси вакиллари ва мамлакатга келадиган меҳмонларнинг саломатлигини асраш, ҳаво кемалари ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Музокара вақтида туркиялик вакиллар аеропортнинг хавфсизлиги, учиш-қўниш ва бурилиш йўлаклари, Урганч аеропорти қандай турдаги ҳаво кемаларига хизмат кўрсата олиши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Aеропорт директорининг биринчи ўринбосари Руслан Aгабуллаев, туркиялик ҳамкасбларининг мурожаатлари ва саволларини тинглаб, келгуси авиақатновда аеропорт "Turkish Airlines" ҳаво кемаларига ва йўловчиларига кафолатли хизмат кўрсатишга тайёр эканлиги ҳақида ўз фикрини билдирди ва уларнинг саволларига жавоб берди.
Икки тараф ҳам ўзаро тингланди ва тез орада шартнома имзоланиши ҳақида Туркиялик вакиллар ўз таклифларини билдириб ўтди.

Маълумот ўрнида, 28-мартдан бошлаб “Uzbekistan Airways” Истанбул шаҳрига Фарғона ва Урганч аеропортларидан мунтазам қатновлар йўлга қўйганлигини эълон қилган эди.






