АсосийJamiyat

Депутатлар янги Қонун лойиҳасини маъқуллашди. "Адолат" партияси эса ўз позицияда қолди

'Депутатлар янги Қонун лойиҳасини маъқуллашди. "Адолат" партияси эса ўз позицияда қолди'ning rasmi

Коранавирус пандемиясининг дастлабки кунларида жамоатчилик мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкинлиги аммо бу ҳақида алоҳида қонун мавжуд эмаслиги ҳақидаги масалани кенг муҳокама қилган эди.  

Депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда нисбатан кўпчлик овоз билан қабул қилинди.  

Янги қонун лойиҳасида фавқулодда ҳолатни жорий этиш ҳолатлари ва тартиби, фавқулодда ҳолатда қўлланиладиган чоралар ва чеклашлар, фавқулодда ҳолат амал қиладиган давр учун жорий  этиладиган махсус давлат  бошқаруви органлари, фавқулодда вазият шароитида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатлари, фавқулодда ҳолат шароитларида судларнинг фаолиятини тартибга солувчи ва бошқа махсус қоидалар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.  

" – Янги қонунга кўра, фавқулодда ҳолат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки алоҳида маъмурий ҳудудларида жорий этилади.  

Президентнинг бундай Фармони уч сутка мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига тасдиқлаш учун киритилади.  

Президентнинг фавқулодда ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги Фармони дарҳол оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим бўлади.  

Сиёсий фракциялардан "Адолат" СДП фракцияси ушбу қонун лойиҳасини маъқулламаган ва ялпи мажлисда ҳам ушбу позицияда қолди"  – дейди депутат.

Маълумот учун: қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан учта ўқишда қабул қилинган тақдирда Сенатга юборилади.

 

    Бошқа янгиликлар