Қирғиз Республикаси Бош вазири Улуғбек Марипов Тошкентга келди.
У Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисида иштирок этади. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Бундан ташқари Улуғбек Марипов ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор саноат ва инновацион корхоналар фаолияти билан танишиш ҳам режалаштирилган.