1

"International Job Organization" ХБА масъулларига суд ҳукми ўқилди

ЖАМИЯТ 25.03.2021, 17:26
Теглар: Суд, International Job Organization
"International Job Organization" ХБА масъулларига суд ҳукми ўқилди

2021 йил 23 март куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида "International Job Organization" ХБА раҳбарлари ва унга алоқадор шахсларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ш.Абдураҳмановга (“International Job Organization” МЧЖ таъсисчиси ва директори) 9 йил 6 ой, Б.Очиловга (“Brand community” МЧЖ раҳбари) 9 йил 6 ой, Г.Думановага (“International Job Organization” МЧЖ Андижон вилояти филиали менежери) 6 йил 1 ой, Ғ.Ҳасановга (“International Job Organization” МЧЖ Хоразм вилояти филиали раҳбари) 8 йил 1 ой, Ж.Пардаевга (“International Job Organization” МЧЖ Тайлоқ тумани филиали раҳбари) 8 йил 1 ой, Ж.Турсуновга (“International Job Organization” МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали раҳбари) 8 йил 1 ой, Х.Уразолиевга (“International Job Organization” МЧЖ Жиззах шаҳар филиали раҳбари) 8 йил 1 ой, А.Шукуровга (“International Job Organization” МЧЖ минтақа куратори) 8 йил 1 ой, Д.Исломовага (“International Job Organization” МЧЖ Наманган шаҳар филиали раҳбари) 6 йил 1 ой, Б.Пўлатовга (“International Job Organization” МЧЖ минтақа куратори) 9 йил 1 ой, А.Аҳмаджоновга (“International Job Organization” МЧЖ ўқитувчиси) 8 йил 6 ой, Ш.Носировга (“Yarkoe Budushee” МЧЖ раҳбари) 8 йил, Б.Жалоловга (“JB-WORLD COMPANY” МЧЖ раҳбари) 9 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. А.Салмановга (ишсиз) 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Жиноят оқибатида 2 368 нафар жабрланувчига етказилган 17 063 069 928 сўм моддий зарар судланувчилар Ш.Абдурахманов, Б.Очилов, Г.Думанова, Ж.Пардаев, Х.Уразолиев, А.Ахмаджанов, Д.Исломова, Ғ.Хасанов, Ж.Турсунов, А.Шукуров, Б.Пўлатов ва Б.Жалоловдан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Жиноят оқибатида 6 нафар жабрланувчига етказилган 172 545 183 сўм моддий зарар судланувчилар Ш.Носиров ва Б.Жалоловдан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Судланувчи Б.Жалоловдан жабрланувчи С.Хамидовнинг фойдасига 26 264 800 сўм ва О.Қобиловнинг фойдасига 34 669 536 сўм ундирилиши белгиланди.

Жиноят иши юзасидан хатланган 1 104 778 352 сўм пуллар ва 12 678 426 462 сўмга баҳоланган мол-мулклар пропорционал тартибда етказилган моддий зарарни қоплашга қаратилиши ҳамда ундирилиши лозим бўлган зарар миқдоридан чегирилиши белгиланди.

Шарҳлар

Тошкентда 100 нафар одамни алдаб, 55 нафарини хорижга юборган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди (видео)

30.11.2022, 21:19

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...
Нукус воқелари бўйича бўлиб ўтаётган судда асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов Қуръони Каримни келтиришни сўради

28.11.2022, 12:43

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши...
Тошкентда ичимлик рекламасида беҳаё ҳаракатлар қилганлар жаримага тортилди (видео)

27.10.2022, 19:44

Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг беҳаё ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда...
Тошкентда 18 ёшли қизни бўғиб ўлдирган йигит 12 йилга қамалди (видео)

18.10.2022, 13:41

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг очиқ суд мажлисида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланган, 1999 йилда туғилган жиноятчи оид суд иши кўриб чиқилди,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1