Бугун, 25 март куни АОКА биносида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган "Даракчи.уз" мухбири Молия вазирлиги департамент директорининг биринчи ўринбосари Бобир Худайберганов сўзларини келтирмоқда.
"Ажратилаётган маблағ — йирик маблағ. Шу боис унинг сарфланишида шаффофликни таъминлаш ҳам асосий масала ҳисобланади.
Бу йилги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларининг олдингиларидан фарқи — қайси қишлоқ ёки маҳаллани ободонлаштириш ишларини олиб бориш бевосита маҳаллий кенгашлар томонидан белгиланади.
Чунки депутатлар ҳудудлардаги муаммоларни яхши билади. Қайси муаммони қандай ва қанча маблағ эвазига ҳал этишни ҳам улар яхши билишади. Шаффофлик шу тизим орқали шаклланади.
Ушбу маблағлар сарфланиши бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилади. Ҳоким ўринбосарлари ҳар ой ва чорак якуни бўйича жратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақида ҳисобот бериб борадилар".